Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун малака ошириш курси ташкил этилди
2025-02-19 10:00:00 / Янгиликлар

Ўқув дастури номзодларнинг стратегик фикрлаши, тадбиркорлик, молиявий саводхонлик, тизимли таҳлил, коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, муаммоларни манзилли ҳал этиш бўйича кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган.
Захира – раҳбарлик лавозимларини малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида давлат фуқаролик хизматчиларини марказлаштирилган ҳолда саралаб олиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш тизими ҳисобланади.
Фаолиятида юқори натижага эришиб, Захирага олинган номзодларнинг билим даражаси, психологик ҳолати ва ташкилотчилик қобилияти ривожлантирилиб борилади.
Қорақалпоғистон Республикасида ушбу Захира Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамкорлигида шакллантирилмоқда.
